"Нуронийлар маскани” биноси фойдаланишга топширилди
2025-09-27 13:55:00 / Янгиликлар
Зарафшон шаҳри "Кончилар" маҳалласи ҳудудида "Нуронийлар маскани” биносини қуриш учун қарийб 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, шаҳарнинг бугунги 60 йиллик юбилейида нуронийларга туҳфа этилди.

Янги масканда шаҳар “Нуроний” жамғармаси учун хизмат хоналари, замонавий кутубхона, спорт зали, тиббий хизмат кўрсатиш хонаси, маданий тадбирлар зали, тарихий лавҳалар ва кўргазмалар, шунингдек, дам олиш хоналари барпо этилди. Буларнинг барчаси нуронийларнинг фаол ҳаёт тарзини давом эттиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратади.






