Давлат тиббий суғуртаси — сифатли тиббий хизматнинг кафолати
2025-08-13 08:40:00 / Матбуот анжуманлари

Ўзбекистонда аҳолига сифатли ва тенг имкониятли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида давлат тиббий суғуртаси тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.
Бу тизим орқали:
Фуқаролар исталган тиббиёт муассасасида сифатли хизмат олиш имконига эга бўлади;
“Ўз чўнтагидан” қилинадиган харажатлар камаяди;
Ҳар бир шифохона фаолияти натижасига қараб молиялаштирилади;
Тиббиёт муассасалари ўртасида соғлом рақобат яратилади.
2024-йил 5-сентябрда қабул қилинган Президент қарорига мувофиқ, 2025-йил 1-июлдан Навоий вилоятида ҳам давлат тиббий суғуртаси тизими кенг жорий этилди.
133 та семинар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди;
Тиббий хизмат сифатини назорат қилиш учун 53 та мониторинг тадбири амалга оширилди;
623 нафар имтиёзли тоифадаги бемор учун 3 млрд 777 млн сўм тўлаб берилди;
205 та дорихона реимбурсация дастурига киритилиб, 271,1 млн сўмлик дори воситалари етказиб берилди;
190 та тиббиёт муассасаси узлуксиз молиялаштирилмоқда.
Матбуот анжуманида тизимнинг аҳолига ижтимоий ҳимоя яратишдаги ўрни, тиббий хизмат сифатини оширишдаги аҳамияти ва келгуси режалари ҳақида маълумотлар берилди. Тадбир якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.




