ҚИЗИЛҚУМ БАҒРИДАГИ БОБОДЕҲҚОН
2025-08-12 16:55:00 / Янгиликлар
Бугун Конимех туманида шириндан шакар мевалар, полиз ва озиқ-овқат маҳсулотлари нафақат туман марказида етиштирилади, олис овулларда ҳам бободеҳқонлар тилими тилни ёрар қовун ва тарвузлар экиб, бепоён саҳрони ўзлаштириб, серунум ерга айлантирмоқда.

Қарийб 30 йилдан буён "Янгиқазған" овулида деҳқончилик билан шуғулланиб келаётган бободеҳқон саҳро бағрида 5 гектарлик кенг пайкалда қовун-тарвуз етиштириб, аҳолининг дастурхонига етказиб келмоқда.
Туман ҳокими Руслан Рўзиев овулга сафари давомида дала майдонида бўлиб, бободеҳқон билан суҳбат қилди, муаммо ва таклифларини ўрганди. Чўлни боғ-бўстонга айлантираётган деҳқон тажрибасини оммалаштириш ташаббуслари билдирилди.


