ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА РАҚАМЛАШТИРИШ
2025-07-02 15:25:00 / Янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги соҳасида қуйидаги асосий тамойиллар муҳим ҳисобланади: Мослашувчанлик – бозор ва иқлим ўзгаришларига тез жавоб бериш;
-Ахборотга асосланган бошқарув – рақамли технологиялар орқали реал вақт маълумотларига асосланган қарорлар қабул қилиш;
-Инновацион фикрлаш – анъанавий ёндашувлардан воз кечиш ва янгича ечимлар яратиш;
-Ресурс тежовчанлик – сув, ўғит, ва энергия каби ресурслардан самарали фойдаланиш.
Қишлоқ хўжалигида рақамлаштиришнинг энг муҳим аҳамияти рақамлаштириш орқали Ер майдонларини сунъий йўлдош тасвирлари орқали назорат қилиш, дрон ва сенсорлар ёрдамида ҳосилдорликни мониторинг қилиш, ақлли суғориш тизимларини жорий этиш, логистика ва етказиб бериш занжирини автоматлаштириш, фермер хўжаликларини CРМ ва ЭРП тизимлар орқали бошқаришга эришиш мумкин, Шу билан бир қаторда етарли инфратузилманинг йўқлиги (интернет, техника), мутахассислар танқислиги, молиялаштириш манбаларининг чекланганлиги рақамлаштириш жараёнида бир қанча муаммоларга сабаб бўлмоқда. Айтиш жоизки, Давлат ва хусусий шериклик асосида рақамли инфратузилма яратиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, субсидиялар ва грантлар орқали молиявий қўллаб-қувватлаш орқали муаммоларни бартараф қилишга эришиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалигида инновацион менежмент тамойилларига асосланган рақамлаштириш — бу соҳанинг барқарор ривожланишига хизмат қилувчи асосий йўналишдир. Рақамли технологиялар ёрдамида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш имконияти яратилади. Шу боис, қишлоқ хўжалигида рақамлаштиришни жадаллаштириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
А.Рашидов
