IV Тошкент Халқаро инвестицион форуми (ТХИФ) бўлиб ўтмоқда
2025-06-10 16:25:00 / Янгиликлар

Форум 8 мингдан зиёд иштирокчини, жумладан, дунёнинг 100 га яқин мамлакатидан 3 мингга яқин хорижий меҳмонни ўз бағрига олди.
Форумнинг асосий воқеаси — Ўзбекистоннинг саноат ва инвестиция салоҳиятини намойиш этувчи биринчи Миллий кўргазма бўлди. Унда эса, нефть-кимё, машинасозлик, қурилиш саноати ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш каби 10 дан ортиқ тез ривожланаётган соҳалар бўйича 90 та компания ўз маҳсулотларини тақдим этди.
Улар орасида Навоий вилоятидан ҳам 50 га яқин йирик корхоналар вакиллари иштирок этмоқда. Жумладан, "Zarafshan Golden Group", "PETRAWOOL", "GIDRO-STANKO-SERVIS", "Tiancheng Stone", "Zarafshon Industrial Technology" каби корхоналар номи ушбу Форум саҳифаларида қайд этиляпти.
Биздан узоқлашманг ва вилоятимиз тўғрисидаги энг холис ва тезкор, тўғри маълумотлардан бохабар бўлинг.


