Зарафшонда бир кунда 4 нафар аёл эгизак фарзандларни дунёга келтирди
2026-05-21 18:30:00 /
Яқинда Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимида кам кузатиладиган қувончли воқеа қайд этилди.

Гап шундаки, ушбу муассасага келган аёлларнинг 4 нафари бир куннинг ўзида эгизак фарзандларни дунёга келтирди:
➡️ Камола Садинова — икки ўғил;
➡️ Мафтуна Тоирова — ўғил ва қиз;
➡️ Меҳринисо Насриддинова — ўғил ва қиз;
➡️ Шаҳло Равшанова — ўғил ва қиз.
✅ Туғуруқ жараёнлари тажрибали акушер-гинекологлар, неонатолог ва реаниматологлар томонидан муваффақиятли ўтказилди.
‼️ Ҳозир оналар ва чақалоқлар малакали тиббиёт ходимлари назоратида ўзларини яхши ҳис этишмоқда.
📊 Эслатиб ўтамиз: 2026 йилнинг 1-чорагида юртимизда 4 минг 363 нафар эгизак чақалоқ дунёга келди. Шундан иккита туғилганлар 4 231, учта ва ундан ортиқ туғилганлар эса 132 нафарни ташкил этган.



