Навоий вилояти ҳокимлигида шинам кутубхона ташкил этилди
2026-05-21 11:50:00 /
Навоий вилояти ҳокимлигида ходимлар учун барча кўркам шароитларга эга, замонавий ва шинам кутубхона ташкил этилди. Янги кутубхона фаолиятининг асосий мақсади – ходимлар учун қулай, осуда ва маънавий муҳит яратишдир.

Кутубхона жавонларига сиёсий, бадиий, тарихий, маънавий-маърифий ҳамда илмий йўналишлардаги қимматли адабиётлар жойлаштирилди. Ходимлар ушбу манбалардан эркин фойдаланиб, ўз малакасини ошириш, тафаккурини кенгайтириш ва билимларини бойитиш имкониятига эга бўлмоқда.
Ушбу кутубхона ҳокимликда маънавий муҳитни янада юксалтириш, ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва мунтазам китоб мутолаасига рағбат уйғотишга хизмат қилади.
Маълумот учун, бугун — Кутубхоначилар куни.
Уларнинг меҳнати — илм ва маърифатга элтувчи энг бағрикенг хизматдир.
Байрамингиз муборак бўлсин!



