Навоийда “Ҳоким олимпиадаси” мусобақаларининг вилоят босқичига старт берилди
2026-05-19 11:00:00 /
Навоий шаҳрида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг дзюдо спорт тури бўйича 2-босқич — “Ҳоким олимпиадаси” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли спорт тадбирида Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ходжаев, Навоий вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Жасур Муртозаев, МОҚ Навоий вилояти ижрочи директори Фарҳод Раҳмонов, спорт соҳаси мутасаддилари, тажрибали мураббийлар иштирок этди.
Мусобақа ғолиблари "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларининг кейинги Республика босқичига йўланмани қўлга киритадилар.




