Навоий вилоятида зарарли чигирткаларга қарши кураш бўйича ишловлар бошланди
2026-04-23 14:50:00 / Янгиликлар
Кузги ва баҳорги кузатувлар натижаларига кўра, жорий йилда 54 минг 300 гектар майдонда зарарли чигиртка тарқалиши бўйича мониторинг ишлари олиб борилган.

2026 йилда кураш тадбирларига 4 та юқори унумли пуркагичли махсус автомашина, 6 та пуркагичли тракторлар, 12 та моторли осма қўл пуркагичи, 2 та сув ташувчи транспорт воситаси, 4 та мотоцикл шай ҳолатга келтирилган. Ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва кимёвий воситалар захиралари шакллантирилди.
❕ Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ҳозирги кунда 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда.
☎️ Мурожаат учун ишонч телефон рақамларига боғланинг:
👮🏻♀️ +998-94-282-26-27 Хизмат бошлиғи (А.А.Жобборов)
👮🏻♀️ +998-94-827-81-81 Раҳбар ўринбосари (Д.М.Ибодуллоев)
❗️Кимёвий ишловлар олиб борилиши ва хизматлар бепул ҳисобланади.


