ПИЛЛА МАВСУМИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК: ТАРҚАТИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛАШДИ
2026-04-19 09:45:00 / Янгиликлар
2026 йил пилла ҳосили учун аҳолига ипак қурти уруғини тарқатиш жараёнлари изчил ва уюшқоқ тарзда давом эттирилмоқда. Айни пайтда Қизилтепа ва Кармана туманларида ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилиб, жойлардаги тайёргарлик даражасига баҳо берилди.

Умумий режадаги 21 195 қути ипак қурти уруғидан қўшимча даромад қилиш истагидаги фермер хўжаликлари ва аҳолига 4 384 қути етказиб берилган.
Уруғларни ўз вақтида тарқатиш орқали пиллачиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Масъуллар томонидан жойларда аҳолига зарур тушунтириш ишлари ҳам олиб борилиб, пилла парвариши бўйича амалий кўрсатмалар берилмоқда. Бу эса мавсумни самарали ташкил этиш ва юқори ҳосил олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

