ХАТИРЧИДА ЗАМОНАВИЙ IТ-ШАҲАРЧА ИШ БОШЛАДИ
2026-04-15 10:20:00 / Янгиликлар
Бугун Хатирчи тумани Амир Темур номидаги истироҳат боғида инновацион ёндашув асосида барпо этилган янги ва замонавий “IТ-шаҳарча”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази директори биринчи ўринбосари Жасур Аскаров, туман ҳокими Умиджон Адизов, ташкилот раҳбарлари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
“IТ-шаҳарча” ёшларга компютер саводхонлиги, дастурлаш, инглиз тили йўналишларда сифатли таълим беради. Айни дамда мазкур масканда 145 нафар ёш мутлақо бепул замонавий касб-ҳунар сирларини ўрганмоқда.
Очилиш маросими доирасида туман ҳокими ва меҳмонлар ёшлар билан самимий мулоқот қилдилар. Учрашув давомида иқтидорли ўғил-қизлар ўзларининг инновацион лойиҳалари ва қизиқарли таклифларини тақдим этдилар.


