Навоий вилоятида PIRLS 2026 халқаро тадқиқотининг асосий синов жараёнлари бўлиб ўтмоқда
2026-04-15 13:15:00 /
PIRLS 2026 халқаро баҳолаш тадқиқотида иштирок этиш учун халқаро ташкилотлар томонидан Навоий вилоятининг 4 та ҳудудидан 5 та мактаб танлаб олинган бўлиб, улардан 193 нафар 4-синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари, 7 нафар бошланғич таълим ўқитувчилари ва 5 нафар мактаб директорлари иштироки таъминланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, PIRLS тадқиқоти доирасидаги тестлар ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини, матндан маълумотларни ажратиб олиш, хулосалар чиқариш, ғоя ва маълумотларни талқин қилиш ҳамда уйғунлаштириш, матн мазмунини баҳолаш ва танқидий таҳлил қилиш каби ўқиб тушуниш кўникмаларини баҳолайди.


