Республика бўйлаб 14 та чиқиндиларни қайта юклаш станцияси барпо этилади
2026-04-10 15:55:00 /

Жумладан, Андижон, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 2 тадан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида 1 тадан станция қурилиши кўзда тутилган.
Айни пайтда мазкур обектларни қуриш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан, Андижон, Наманган, Фарғона ҳамда Сурхондарё вилоятларида қурилиш ишлари деярли якунига етказилиб, якуний босқич ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун:
Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси — бу санитар тозалаш корхоналари томонидан олиб келинган маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта юклашга мўлжалланган замонавий инфратузилма обектлари ҳисобланади. Ушбу станцияларда чиқиндилар махсус ускуналар ёрдамида зичланиб, йирик сиғимли контейнерларга жойланади ҳамда қайта ишлаш ёки утилизация (чиқинди ёқиш) заводларига юборилади.
Мазкур тизимни жорий этиш орқали:
- санитария тозалаш корхоналарининг транспорт харажатлари камаяди;
- чиқинди полигонларига тушадиган юклама қисқаради;
- чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш самарадорлиги ошади.


