Ёшлар куни доирасидаги тадбирларга стартапчи ёшлар билан учрашув якун ясади
2026-04-10 16:55:00 / Янгиликлар

Хусусан, Яшин мини-танк, Навоий вилояти тадбиркорларини (қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ИТ ва бошқалар) глобал бозорга улаш учун яратилган “БИРГА” рақамли платформаси, “Eco Reward Machine” лойиҳаси, “Парвона” — Ўзбекистонда аёллар ва оилалар учун махсус яратилган инновацион рақамли платформаси, “ProstorUz” — онлайн имтиҳонларда адолат ва шаффофликни таъминловчи, сунъий интеллект (AI) асосидаги мониторинг платформаси, “Clearboat” — чиқинди тозаловчи кема, “Рақамли дунёда болалар кўз саломатлиги қалқони” платформаси шулар жумласидан.
Нормат Турсунов тегишли мутасадди раҳбарларга энг яхши стартап лойиҳалар муаллифлари билан яқиндан ишлаб, уларнинг ғояларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.




