Нормат Турсунов роботехника билан қизиқувчи ёшлар билан учрашди
2026-04-10 14:40:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни тадбирлари доирасида вилоят ҳокими Нормат Турсунов роботехника билан қизиқувчи ёшлар билан ҳам учрашиб, ўзаро фикр алмашди, уларнинг қизиқишлари ҳақида суҳбатлашди.

Навоий шаҳридаги Технопаркда жойлашган Ҳазрат Салимжонов раҳбарлик қилаётган "Robotech" тўгарагида бугунги кунда роботехникага қизиқадиган 50 нафардан ортиқ фаол йигит-қизлар таҳсил олади, шу кунгача эса бу ўқув марказида 500 нафардан ортиқ болалар соҳага ўқитилган. Вилоят ҳокими улар томонидан ясалган роботлар кўргазмасини ҳам кўздан кечирди.
Жараёнда дрон технологиялари, ақлли қурилмалар, масофадан буйруқ бажарувчи роботлар, манипуляторлар тақдимот қилинди.



