Навоий вилояти ҳокими кореялик инвестор Парк Ёнгсик билан учрашди
2026-04-08 11:10:00 / Янгиликлар
Учрашув давомида инвестор томонидан Навоий вилоятида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, музокаралар чоғида тери хомашёсини чуқур қайта ишлаш, фармацевтика соҳасини ривожлантириш, инфратузилмани рақамлаштириш, ахборот технологиялари соҳасида Корея тажрибасини вилоятда жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш, шунингдек тиббиёт муассасаларини давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этиш ва ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда инвестор томонидан амалга оширилаётган Томди туманида стратегик аҳамиятга эга олтин конида руда қазиб олиш лойиҳасининг жорий ҳолати ва уни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.


