"Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
2026-04-08 14:50:00 /
Бугун Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди. Унда 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар 12 мингдан ортиқ бўш иш иш ўринлари билан иштирок этмоқда.

Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, вилоятимизда аҳоли бандлиги таъминлаш, ишсизликни камайтириш ҳамда камбағалликни қисқартириш доимий назоратда эканлигини таъкидлади.
Ушбу ярмаркада вилоятнинг барча ҳудудларидаги иш берувчилар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда тижорат банклари томонидан кредит йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам берилмоқда. билан иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, эртага ҳам 9 апрель куни соат 11:00да Навоий шаҳридаги Марказий истироҳат боғи ҳудудида (Нуронийлар маскани қаршисида) меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади.





