ПАЙШАНБА - ЁШЛАР КУНИ!
2026-04-02 12:10:00 / Янгиликлар
Айни пайтда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Навбаҳор туманидаги Ёшлар маркази биносида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Мулоқот давомида ёшларнинг ташаббус ва таклифлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича фикр алмашилмоқда.
Шунингдек, ёшлар томонидан кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этиш, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш ва янги иш ўринлари яратиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинади.
Бундай очиқ мулоқотларнинг жойларга бориб ўтказилиши анъанага айланган бўлиб, ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ғоя ва таклифларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.




