“Мен ҳам кўчат экаман” акцияси
2026-04-01 15:40:00 /

Навоий вилояти, туман ва шаҳарларида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси доирасида кўкаламзорлаштириш ва экологик вазиятни яхшилаш йўлида вилоят аҳли ташаббус кўрсатмоқда.
Ушбу тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов, ёшлар, маҳалла фаоллари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ҳамкорликда чор-атрофни обод қилиш, боғлар ва дам олиш майдонларини яратишда иштирок этишди.
Бугун Кармана тумани “Сардоба” маҳалласи ҳудудидаги 5 га майдонда 3,5 мингта кўчат экилди. Маълумот учун, баҳор мавсуми давомида вилоят бўйича 5,2 млн дона кўчат ўтқазиш режалаштирилган.
Бу ишлар фақат дарахт экиш билан чекланмайди. Ҳар бир майдон ва унга экилган кўчат мунтазам парваришни талаб этади. Шу боис, ҳар бир дарахтнинг ўсувчанлигини таъминлаш, сувсизликдан қуриб қолмаслиги ва ўз вақтида суғориш учун масъуллар бириктирилмоқда.





