"KARMANA WORLD AGROTECH" МЧЖ ер майдонларида чигит экиш ишлари бошлаб юборилди
2026-03-26 15:50:00 / Янгиликлар
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Кармана туманида 2026 йил ҳосили учун чигит экиш ишларини ташкил қилиш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, “Шинжон” технологияси асосида пахта етиштириш самарадорлигини ошириш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида амалий семинарда иштирок этди.

Айни пайтда "KARMANA WORLD AGROTECH" МЧЖ ер майдонларида чигит экиш ишлари бошлаб юборилди.
Маълумот учун, Кармана туманида 2026 йил ҳосили учун 5949 гектар майдонда хорижий нав чигит қўшқатор усулда экиш режалаштирилган.
Чигит экиш мавсумини қисқа муддатларда сифатли якунлаш мақсадида 25 дона замонавий пневматик қўшқатор чигит экиш сеялкалари келтирилди, 8 дона “Шинжон” усулида чигит экиш сеялкалари мавжуд бўлиб, жами жорий йилда 33 дона чигит экиш сеялкалари томонидан чигит экилиши таъминланади.
“Шинжон” усулида экиш режалаштирилган 2005 гектар майдон учун жами 180,5 тонна плёнка ва 26,4 минг.км шланг захираси тўлиқ яратилди.







