Икки нафар навоийлик мукофотланди
2026-03-19 16:55:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтариш, маҳалланинг Янги Ўзбекистон ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада юксалтириш, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш орқали инсон қадрини улуғлаш, маҳаллабай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш борасидаги катта хизматлари, жамиятимизда ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, азалий эзгу анъаналаримизни асраб-авайлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ фаоллар мукофотланди.

Улар орасида навоийликлар ҳам бор.
Конимех тумани 6-оилавий поликлиникасининг «Тўққизтепа» маҳалла фуқаролар йиғинидаги оилавий шифокори Айдарова Жулдизай Разаковна II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланди.
Нурота туманидаги «Munira New Brand» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Худойқулова Мунира Суннатиллоевна "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
