Томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар
2026-03-18 09:05:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Лутфулло Хайруллаев, Қизилтепа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Насриддин Ҳайитов тажрибали уста деҳқонлар ҳамда маҳалла аҳолиси фаол иштирок этди.
Семинар давомида томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, замонавий агротехник усулларни қўллаш, юқори ҳосилдор экин турларини танлаш ҳамда аҳоли даромадини ошириш йўллари юзасидан амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, иштирокчиларга кичик ер майдонларида ҳам юқори натижаларга эришиш мумкинлиги аниқ мисоллар орқали тушунтирилди.
Таъкидланганидек, томорқа ерларидан оқилона фойдаланиш нафақат оилавий даромадни оширади, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартиришда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади.



