НАВОИЙ ВИЛОЯТИГА ЯНА 42 ТА АВТОБУС ОЛИБ КЕЛИНАДИ
2026-03-15 13:55:00 /
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида “Yutong” компанияси вакиллари билан ҳам музокаралар олиб борди.

Ушбу автобуслар жорий йилнинг сентябрь ойига қадар олиб келиниши бўйича келишиб олинди. Натижада аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини янада яхшилашга эришилади.
Энг муҳими мазкур автобуслардаги замонавийлик, қулайлик ҳамда вақт тежамкорлигидан ташқари, йўл киранинг арзон эканлигидир.


