Делегациянинг Хитой сафари давом этмоқда
2026-03-17 10:30:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида губернатор томонидан Фуцзянь провинциясида амалга оширилган ишлар, мавжуд имкониятлари, иқтисодий салоҳияти бўйича маълумот тақдим этилди.
Самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқотда вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳам Навоий вилоятида кончилик, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва озиқ-овқат тармоқлари ривожлангани ҳамда транспорт ва логистика инфратузилмаси, хусусан халқаро интермодал логистика мақомига эга бўлган Навоий аеропорти, темир йўл ва автомобиль тармоқлари бевосита вилоятни Европа, Хитой ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғлашини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида хорижий инвесторлар учун қулай инвестиция муҳити яратилгани ва Эркин иқтисодий зона қатнашчиларига солиқ ҳамда божхона енгилликлари, ер участкалари ажратишда соддалаштирилган тартиблар ва муҳандислик инфратузилмаси билан таъминлаш каби қулайликлар бўйича батафсил маълумот берилди.
Учрашув якунида Провинция губернатори жаноб Чжао Лун Навоий вилоятига таклиф қилиниб, томонлар рақамлашлаштириш, қурилиш материаллари тармоғи, кимё саноати йўналишларида ҳамкорлик алоқаларни олиб боришга келишиб олишди.






