Навоий шаҳри ҳудудида "Устахона" тадибри!
2026-03-10 15:00:00 /
Навоий шаҳар ҳудудида автомашиналарнинг кузов қисмини тамирловчи устахоналар фаолияти ўрганиб чиқилиб, уста-ишчилар билан тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Жараёнда йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб воқеа жойидан яширинишга уринган, автоуловини давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимининг рухсатисиз устахонага олиб келиб, таъмирлашга уринган ҳайдовчилар хусусида ички ишлар органларига хабар беришлари, тегишли рухсатномасиз машиналарни тузатмаслик, давлат рақам белгиларини қаровсиз қолдирмасликлари таъкидланди.

