“Шинжон” технологияси асосида пахта етиштириш самарадорлигини ошириш бўйича амалий семинар ўтказилди
2026-03-13 14:10:00 / Янгиликлар
Бугун вилоятда илк бор Кармана туманида 2026 йилда қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш, “Шинжон” технологияси асосида пахта етиштириш самарадорлигини ошириш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда вилоят ҳокими Нормат Турсунов, Кармана тумани ҳокими Шохрух Болтаев ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритувчи соҳа ходимлари, нуронийлар иштирок этишди.
Айни пайтда 120 дан ортиқ замонавий техникалар олиб келиниб, туманда 2026 йил ҳосили учун 5949 гектар майдонда хорижий нав чигит қўшқатор усулда экиш режалаштирилган.
Маълумот учун, “Шинжон” усулида экиш режалаштирилган 2005 гектар майдон учун жами 180,5 тонна плёнка ва 26,4 минг.км шланг захираси тўлиқ яратилган.




