Янги сув иншоотлари аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлайди
2026-03-11 09:30:00 / Янгиликлар
Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев “Темирқовуқ” МФЙ ҳудудида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Лойиҳа доирасида ҳудудда 200 метр чуқурликдаги 5 та ичимлик суви қудуғини қазиш, ҳар бир қудуқ ёнида 40 тонна сиғимга эга сув иншоотларини барпо этиш режалаштирилган. Шунингдек, барпо этилаётган сув иншоотларидан аҳоли хонадонларига ичимлик суви қувурларини тортиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, ичимлик суви қудуқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида қуввати 5 киловатт бўлган кичик қуёш электр станциясини ўрнатиш кўзда тутилган.
Жараён давомида туман ҳокими олиб борилаётган ишларнинг сифати ва муддатларига алоҳида эътибор қаратиб, масъулларга ишларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.


