Навоийда аёл судялар эътироф этилди
2026-03-10 12:55:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда Навоий вилояти суд тизимида жами 72 нафар судя фаолият юритмоқда. Уларнинг 10 нафари аёл судялар бўлиб, улар адолатни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида масъулият билан хизмат қилмоқда. Юксак билим, холислик ва қатъият талаб этадиган ушбу касбда аёлларнинг муносиб ўрин эгаллаётгани жамиятимизда гендер тенглик ва ҳуқуқий маданият юксалаётганидан далолат беради.
Халқаро аёл судялар куни муносабати билан вилоят судида аёл судялар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Малика Мамадиярова иштирок этиб, аёл судяларни байрам билан самимий табриклади.
Учрашувда аёл судяларнинг адолатни таъминлаш, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари алоҳида эътироф этилди.


