Бемор аёлларга байрамона эътибор
2026-03-08 11:20:00 / Янгиликлар

Шу муносабат билан Навбаҳор тумани ҳокими Алишер Рашидов бошчилигида бир гуруҳ масъуллар туман Тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрди. Ташриф давомида шифохонада даволанаётган бемор аёллар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам муносабати билан самимий тилаклар билдирилди. Байрам кунларида шифохонада даволанаётган беморларга соғлик-саломатлик, тезроқ шифо топиш тилаб, уларга эътибор ва эъзоз кўрсатилди.
Шунингдек, шифохонада фаолият юритаётган шифокор ва ҳамширалар ҳам байрам билан табрикланди. Байрам ва дам олиш кунларида ҳам халқимиз саломатлиги йўлида фидокорона хизмат қилаётган тиббиёт ходимларига алоҳида миннатдорлик билдирилди.
Кўрсатилган эътибор ва самимий табриклар шифохонада даволанаётган беморлар ҳамда тиббиёт ходимларининг кайфиятини янада кўтариб, уларнинг кўнглига қувонч бағишлади.



