“Яшил макон” — юртимизни кўкаламзорлаштиришга қаратилган муҳим ташаббус
2026-03-09 14:10:00 /
Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Навоий вилояти божхона ходимлари томонидан Кармана тумани "Навоий эркин иқтисодий зонаси" ҳудудида “Божхона боғи” барпо этилган.
Божхона ходимлари томонидан “Божхона боғи” ҳудудида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилиб, дарахт ҳамда манзарали кўчатлар экиш ишлари олиб борилди. Хусусан, вилоят иқлим шароитига мос бўлган жами 500 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Мазкур ташаббус атроф-муҳитни янада соғломлаштириш, аҳоли учун қулай ва обод ҳудудлар яратиш, шунингдек яшил майдонларни кенгайтиришга хизмат қилади.


