Табиий газ ва электр энергияни иқтисод қилиш бўйича семинар ўтказилди
2026-03-06 11:25:00 / Янгиликлар
Бугун “Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Навоий ҳудудий филиалида табиий газ ва электр энергияни иқтисод қилиш, йўқотишларни камайтириш бўйича семинар ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Нормат Турсунов, соҳадаги тегишли масъуллар иштирок этиб, бу йўналишда амалга оширилгн ишлар ва келгуси вазифалар хусусида тақдимот қилишди.

Вилоят раҳбари тақдимотлар билан танишар экан, йирик саноат корхоналарида замонавий тежамкор ускуналарни ўрнатиш, энергия исрофини камайтириш зарурлигини таъкидлади.
Ишхоналар ва уй-жойларда энергияни тежаш маданиятини ошириш ҳам муҳимлиги ҳамда электр ва газни беҳудага ёқиб қўймаслик, қуёш панеллари ва бошқа муқобил манбалардан фойдаланиш ҳам анча ҳажмни тежашлгиги айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, энерготежамкорликка илмий жиҳатдан ёндошувга эътибор қаратилиб, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг профессор-ўқитувчилари, олимлар ҳам жалб қилинади.




