“Келажак соати” машғулоти “Муқаддас аёл” мавзусига бағишланди
2026-03-02 13:00:00 /
Ёш авлод қалбида аёл зотига ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини мустаҳкамлаш, оналик шаънини улуғлаш ҳамда аёлнинг жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнини теран англатиш мақсадида навбатдаги “Келажак соати” машғулоти “Муқаддас аёл” мавзусига бағишланди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Раъно Ҳайитова Навоий шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчилар учун “Келажак соати” дарс машғулотини олиб борди.
Мазкур дарс давомида ўқувчиларга аёл — жамиятнинг маънавий таянчи, оиланинг мустаҳкам устуни, келажак авлодни тарбияловчи буюк зот экани атрофлича тушунтирилди. Она сиймоси орқали инсонпарварлик, меҳр-оқибат, сабр-тоқат, фидойилик ва ватанпарварлик каби юксак фазилатларнинг мазмун-моҳияти очиб берилди.



