4 гектар майдонда анорчилик лойиҳаси бошланди
2026-02-25 14:25:00 / Янгиликлар

Хайрли тадбирда туман ҳокими Алишер Рашидов, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Лутфулла Хайруллаев, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида муборак Рамазон ойи муносабати билан хайрли дуолар қилиниб, ушбу эзгу ташаббус баракали ва самарали бўлиши тилаб қолинди. Сўзга чиққанлар мазкур лойиҳа маҳалла аҳлининг фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда камбағалликни қисқартиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Лойиҳа доирасида майдонга жами 5 минг туп анор кўчатлари экилди. Замонавий агротехник талаблар асосида парвариш қилинадиган боғ келгусида юқори ҳосил бериши кутилмоқда. Етиштириладиган маҳсулот нафақат ички бозор эҳтиёжини қондириш, балки экспорт салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади.
“Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида йўлга қўйилган мазкур анорчилик ташаббуси маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадини кўпайтириш ва ҳудуд иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди. Рамазон ойида бошланган бу хайрли иш албатта ўзининг муносиб самараларини бериши шубҳасиз.


