Матбуот анжуманида Қарор тарғиботи
2026-02-17 11:15:00 / Матбуот анжуманлари
Айни дамда Навоий вилояти ҳокимлигида туман ва шаҳар ҳокимликлари, корхона, ташкилот ва бошқармалар матбуот котиблари, журналист ва блогерлар иштирокида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-58-сонли Қарорининг аҳоли ўртасида кенг тарғиботини амалга ошириш бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари, соҳа ходимлари иштирокида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам муҳокама этиляпти.



