Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг VII чақириқ XX сессияси бўлиб ўтди
2026-02-12 15:00:00 / Янгиликлар

Сессияда Нурота туман ҳокими Азамат Файзиевнинг Нурота туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисоботи тингланди.
Ўтган ҳисобот йили давомида “Аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш” дастури доирасида жами 9 361 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, 2 134 нафар ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли доимий ишга жойлаштирилди.
Шунингдек, 2025 йилда туманда хорижий инвестиция иштирокидаги 8 та лойиҳа доирасида 125 млн доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
Вилоят раҳбари сессияда иштирок этар экан, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳақида сўз юритилганда, авваламбор аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш масъулларни олдида турган энг долзарб ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга устувор вазифалардан бири бўлишини таъкидлади.




