Нормат Турсунов Руминиянинг “Remarkable Consulting” компанияси ижрочи директорини қабул қилди
2026-01-27 21:55:00 / Янгиликлар
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Руминиянинг “Remarkable Consulting” компанияси ижрочи директори Александру Борза ва компания менеджери Василе Борталар билан учрашди.

Мазкур компания Навоий вилоятида юк автомобили ҳайдовчиларини Код 95 ва Европа стандартлари бўйича ўқитишни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишни мақсад қилган.
Бунинг учун “Remarkable Consulting” компанияси малакали инструкторларини икки ҳафталик ўқув курслари ўтказиш учун Ўзбекистонга юборади.
Дастлабки ўқувларга 50 нафар талабгорларни жалб қилиш режалаштирилган, йил давомида эса 300 нафар фуқарони ўқитиб, хорижда иш фаолияти юритишга юбориш кўзда тутилган.


