Вилоят ҳокими "Navbahor Jiajia Cluster" хорижий корхонаси раҳбариятини қабул қилди
2026-01-25 09:55:00 / Янгиликлар
Бугун Навоий вилояти ҳокими "Navbahor Jiajia Cluster" хорижий корхонаси раҳбарияти билан учрашиб, пахта етиштиришнинг замонавий усуллари тўғрисида фикрлашди.

Хусусан, учрашувда вилоятда томчилаб суғориш, юқори ҳосил берувчи уруғлардан фойдаланиб, пахта етиштиришни ташкил этиш, тўқимачилик саноатини ривожлантириш каби масалалар муҳокама қилинди.

