Навоий шаҳридаги Президент мактаби халқаро аккредитациядан ўтди
2026-01-14 18:55:00 /
Аввалроқ, Тошкент, Нукус, Хива, Наманган, Фарғона, Андижон, Нурафшон, Бухоро ва Жиззах шаҳарларидаги Президент мактаблари Халқаро мактаблар кенгаши (CИС) аъзолигига қабул қилинган эди. Энди эса бу рўйхатга Навоий шаҳридаги Президент мактаби ҳам қўшилди!

Бу аъзолик нафақат таълим муассасасининг халқаро миқёсда тан олинганидан дарак беради, балки ўқувчиларимизга чет элдаги ТОП университетларда тўлиқ грант ютиш имкониятини янада кенгайтиради.
