Навоий вилояти ҳокимлигида соҳа ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
2026-01-14 16:50:00 / Янгиликлар
Шу кунларда халқимиз ва мамлакатимиз яна бир қутлуғ санани байрам қилмоқда. Яъни, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.

Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида соҳа ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда юртимиз тинчлиги, чегараларнинг дахлсизлиги, халқимизнинг осойишта ҳаётини таъминлашдаги хизматлари учун бир гуруҳ Ватан ҳимоячилари тақдирланди.
Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, эпчил, жонкуяр, ватан олдидаги бурчини садоқат билан бажараётган ҳарбий хизматчиларни табриклади.





