НАВОИЙ ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ — ОСИЁ КУБОГИДА
2026-01-07 16:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ёшлар ўртасидаги U-23 Осиё кубоги учун жамоанинг якуний таркибини эълон қилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақадаги иштирокини 7 январь куни Ливан терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.
• Қувонарлиси шундаки, ушбу нуфузли мусобақада Навоий вилояти футбол академияси тарбияланувчилари — Ғиёсжон Ризақулов ҳамда Озодбек Эргашовлар Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этади.
Футболчиларимизга масъулиятли беллашувларда омад, барқарор ўйин ва юқори натижалар тилаймиз.


