Навоий давлат университети ва Жанубий Кореянинг нуфузли Сежонг университети ўртасида халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди
2025-12-25 11:40:00 / Янгиликлар
Ушбу ҳамкорлик икки университет ўртасида:
талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви,
қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалари,
қўшма дастурлар ва тренинглар,
келажакда қўшимча грантлар ва грант асосидаги таълим имкониятларини йўлга қўйишни мақсад қилган.

Сежонг университети — Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган нуфузли олий таълим муассасаси бўлиб, у миллий ва халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллайди.
“Times Higher Education” 2025-йил рейтингида Корея университетлари орасида 7-ўринда, дунё рейтинги бўйича 201–250 оралиқда жойлашган.
Сежонгда 14-15 минг талаба таҳсил олади, шундан 2 000+ хорижлик талабалар мавжуд.
Сежонг университети халқаро талабалар учун инглиз тилида ҳам турли бакалавр ва магистратура дастурларини таклиф этади.
Келгусида НДУ талабаларининг ҳам Сежонг университетида таълим олиш,амалиёт ўташ, илмий лойиҳаларда қатнашиш имконияти кенгаяди!

