Кореяда — меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун расмий кузатув
2025-06-30 09:15:00 / Янгиликлар

🛫 Миграция агентлиги орқали Кореяда ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун йўл олган юртдошларимиз белгиланган тартибда тайёргарлик курсларини якунлади, касбий малака ва энг муҳими — корейс тилини етарли даражада ўзлаштирди.
📚 Чет элда самарали меҳнат фаолиятини юритиш учун хорижий тилини билиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу фақат иш топиш эмас, балки ҳуқуқий ҳимоя, хавфсизлик ва янги жамиятга мослашишда асосий омил ҳисобланади.
🎥 Видеодаги юртдошларимиз намунаси - меҳнат, билим ва интилиш орқали ҳар қандай режани амалга ошириш мумкин эканлигини кўрсатмоқда. Улар мақсадларига қонуний, хавфсиз ва расмий йўл билан қадам ташлади.
