Видеорепортаж: Жиззах вилоятида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда
2025-10-30 09:25:00 / Янгиликлар
Жиззах вилоятида хотин-қизларнинг меҳнат бозоридаги фаоллигини ошириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда барқарор даромад манбаига эга бўлишлари учун кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Аёлларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Мазкур ташаббуслар натижасида Жиззах вилоятида хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллиги йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу эса нафақат оилалар фаровонлигини ошириш, балки ҳудуд ижтимоий барқарорлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
📹 Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.
