Жиззах вилояти ҳокимлигида касаба уюшма ташкилоти ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди
2025-03-17 12:50:00 / Янгиликлар

Тадбирда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Жамшид Нахалбоев сўзга чиқиб, Жамоа шартномаси ижроси юзасидан атрофлича маълумот берди.
Шунингдек, у сўнгги беш йил давомида касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига тўхталиб ўтди.
Йиғилиш давомида касаба уюшма аъзолари ҳисоботларни тинглаб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Улар шартнома ижроси, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат шароитларини янада яхшилаш борасида таклифларини илгари сурдилар.
Шунингдек, касаба уюшма ташкилоти йиғилиши кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди, вилоят ҳокимлиги бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февральдан 2025 йил февральгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида келгусидаги вазифалар, вилоят ҳокимлиги бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раисини сайлаш, вилоят ҳокимлиги бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси таркибини сайлаш ҳамда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгашининг ҳисобот-сайлов конференциясига делегат сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўрилди.
Тадбир якунида касаба уюшмасининг кейинги фаолияти юзасидан бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.





