Бахмал туманида "Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасида ишлар давом этмоқда
2025-03-11 09:00:00 / Янгиликлар
Бахмал туманида "Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари изчил давом этмоқда.

Туман ҳокими Азиз Эргашев "Сангзор" маҳалласига ташриф буюриб, дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, у "Ғаллакон" маҳалласидаги 29-мактаб ва қишлоқ врачлик пунктида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Ушбу лойиҳалар "Обод маҳалла" мезонлари асосида тизимли ва уюшқоқлик билан амалга оширилиши лозимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан туман раҳбари масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.


