Мирзачўл туманида инфратузилмани ривожлантириш ва иссиқхона лойиҳаси амалиётга татбиқ этилмоқда
2025-02-28 09:20:00 / Янгиликлар

2025-йилда маҳалла ҳудудида оқова сув ариқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда янги тармоқларни тортиш мақсадида 3,3 миллиард сўмлик лойиҳа дастурга киритилди ва ушбу маблағ ажратилди.
Ушбу лойиҳа натижасида
"Ипак йўли" маҳалласида аҳолининг томорқа ер майдонлари тўлиқ оқова сув билан таъминланади.
Томорқалардан фойдаланиш самарадорлиги яхшиланади.
Ҳонадон аъзолари томорқаларда банд бўлиб, оила бюджетига қўшимча даромад олиш имконияти яратилади.
"Ипак йўли" маҳалласи ободонлиги учун
2024-йил 25-июндаги ПҚ-234-сонли Президент қарори асосида "Ипак йўли" маҳалла сервис компанияси ташкил этилди.
Ушбу корхонага 72 миллион сўмлик мототехника ва анжомлар ажратилди.
Ҳозирда "Ипак йўли" МСК:
12 нафар ходим билан иш бошлаган бўлса, ҳозирда 20 нафардан ортиқ фуқаро иш билан таъминланди.
"Бир контур – бир маҳсулот" лойиҳаси: лимончилик ва иссиқхоналар 1 гектар ер майдонида "Бир контур – бир маҳсулот" лойиҳаси доирасида лимон етиштиришга ихтисослаштирилган 25 та иссиқхона қуриш ишлари бошланди.
Қўшимча равишда аҳоли хонадонларида 25 та иссиқхона қурилиши режалаштирилган.
Ҳозиргача 15 та иссиқхона барпо этилган, 6 таси тўлиқ қуриб битказилди.
Республика Маҳаллалар уюшмаси томонидан 200 та лимон кўчатлари ҳомийлик асосида етказиб берилди.
Ҳар бир 4 сотихли иссиқхона учун 30 миллион сўм сарфланмоқда.
Бу харажатлар ерни 1,5 метр чуқурликда қазиб тайёрлаш, қоплама конструкцияси,
Қурувчилар учун 4 миллион сўм иш ҳақи,
1100 туп помидор кўчатлари,
Темир труба ва профиллар харажатларини ўз ичига олади.
Май-июнь ойларида ҳар бир иссиқхонадан 3 тонна помидор ҳосили олиш режалаштирилган.
Биринчи ҳосилнинг ўртача даромади 27 миллион сўм бўлиши кутилмоқда.
Кузги такрорий ҳосилдан 16 миллион сўм, қишки кўкатлардан яна 16 миллион сўм даромад олиш режалаштирилган.
Жами бир йилда 59 миллион сўмлик даромад кутилмоқда.
"Ипак йўли" маҳалласи иссиқхона хўжалигига ихтисослаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа:
✅ Аҳоли бандлигини таъминлаш,
✅ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш,
✅ Барқарор даромад манбаи яратишга хизмат қилади.
Бу каби ташаббуслар нафақат маҳаллий аҳоли турмуш даражасини оширишга, балки Мирзачўл тумани иқтисодиётининг ривожланишига ҳам улкан ҳисса қўшади.
