Соҳаларнинг рақамлаштирилиши хизмат кўрсатувчи ташкилотга ҳам, аҳолига ҳам қулайлик яратади
2025-01-27 09:30:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалида фаолият олиб бораётган 90 нафар маҳалла газчиларига планшет етказиб берилди.
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан истеъмолчилар билан ишлашда электрон тизим жорий қилинди. Эндиликда маҳалла газчилари томонидан ортиқча қоғозбозлик ишлари юритилмайди. Истеъмолчидан эса аксарият ҳужжатлар қоғоз шаклида талаб этилмайди. Истеъмолчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат орқали унинг яшаш манзили, табиий газ ҳисоб рақами, истеъмол қилган газ миқдори ва тўлов амалаиётлари маҳалла газчиларининг қўлидаги планшетда кўриниб туради. Тизим табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш имконини беради.
Айни кунларда ушбу планшетлар “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан туман-шаҳар бўлими ходимларига етказиб берилиб, ишлаш тартиби, фойдаланишда эътибор қаратиш лозим бўлган жуҳатлари ўргатилмоқда. Шу пайтга қадар хизмат фаолиятида қулайлик туғдирувчи, қоғозбозликка чекқўювчи бундай планшетлар йўл ҳаракати хавфсизлиги, солиқ хизмати ходимларида бўлар эди. Газ таъминоти тизимига ҳам электрон иш юритиш тартибининг жорий этилиши тизимдаги ишлар самарадорлигини янада оширади. Коррупция ҳолатларининг олдини олади ҳамда шаффофликни таъминлайди.
