Қонун талаблари ижроси ўрганилмоқда
2025-01-15 08:00:00 / Янгиликлар

Ишчи гуруҳ томонидан маҳалла ҳудудидаги барча рекламалар хатловдан ўтказилиб, аниқланган хато ва қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тадбиркорларга тушинтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари тадбиркорларга муддатли огоҳлантириш хатлари берилди. Рекламаларда аниқланган хато ва қонунбузилиш ҳолатлари-биринчи навбатда давлат тилида эмаслиги, имловий хатоларда ва маънавиятимизга зид бўлган рекламалар ҳамда 1 квадратдан ошган рекламалар учун тегишли паспортлар олинмаганлик ҳолатларидан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги, "Реклама тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 августдаги 428-сонли қарорига асосан рекламалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
-1квадратдан ошган рекламалар учун реклама жойининг паспорти расмийлаштирилиши ҳамда тегишли йиғимлар ундирилиши,
- ўрнатилган рекламалар шаҳарсозлик нормаларига мос бўиши,
- давлат тилида ва имловий хатоларсиз тарқатилиши, унинг муқобил вариант ёки таржимаси горизонтал ҳолатда ва умумий реклама майдонининг 40 фоизидан ошмаслиги,
- йўл бўйига ва кўп қаватли биноларга рекламалар жойлаштирилмаслиги керак.
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган рекламалар учун
Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
‼️Ҳурматли тадбиркорлар!
Молиявий санкцияларни қўллаш рекламага оид фаолият субъектлари бўлган юридик шахсларни ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёҳуд реклама тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш мажбуриятидан озод этмайди. Бундан ташқари, юқорида келтириб ўтилган қонун талабларига риоя этилмаса МЖТК нинг 178¹-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.


