Янгиобод туманида аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди
2024-12-24 08:20:00 / Янгиликлар
Туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган тиббий кўрикда малакали шифокорлар томонидан 200 нафардан ортиқ аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлигида муаммолар бор фуқароларни махсус даволаш муассасаларида даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

Тиббий кўрикка келган аҳоли хирург, кардиолог, инфексионист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, тери-таносил, терапевт, эндокринолог каби 10 дан ортиқ мутахассислардан маслаҳатлар ҳам олдилар.
Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш билан бирга, уларга ҳозирги вақтда кенг тарқалган диабет ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тўғрисида ҳам тушунтирилди.


