13 ТА МАКТАБГА «ИҚТИСОДИЁТ ВА БИЗНEС» ДАРСЛИГИ ТАРҚАТИЛДИ
2024-11-07 09:40:00 / Янгиликлар

Ҳозирги кунда янги ўқув доирасида мазкур йўналишга мўлжалланган ўқитувчилар учун методик қўлланма ва ўқувчилар учун дарсликлар Вазирлик томонидан танлаб олинган 288 та мактабда тажриба синовдан ўтмоқда. Жумладан, Жиззах вилоятида ҳар бир тумандан биттадан мактаб мазкур дастур иштирокчиси сифатида танлаб олинган.
USAIDнинг YES дастури томонидан жорий йилнинг август ойида «Иқтисодиёт ва бизнес» фани ўқув дастур бўйича барча вилоятлардан танлаб олинган 288 та тажриба-синов мактаблари иқтисодиёт ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларида бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, YES дастури мазкур тажриба синов жараёни 2024-2025 ўқув йилида янада муваффақиятли ўтиши учун доимий равишда ўқитувчилар малакасини ошириш ва касбий ривожланиши таъминлаш ҳамда тажриба синов жараёнларининг мониторингини амалга ошириш борасида бир нечта тадбирлар ўтказишни раежалаштирилган.
Тажриба синов жараёнининг самарали ўтаётганини баҳолаш мақсадида YES дастури ҳамкори ERGO Analiitics танланган мактабларда октябрь-ноябрь ва ўқув йили якунида мониторинг тадбирларини ўтказишни режалаштирган. Мониторинг давомида мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари фикрлари ўрганилади. Ўқувчиларнинг йил бошида ва ўқув йили охиридаги фан бўйича билимлари баҳоланиб борилади.
